...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади


18:00, 07.10.2018 Бу қизиқ
 23 470

Республиканинг қатор вилоятларида ёмғир ёғиши кутилади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 8 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +6...+8, кундузи +12...+14 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво  кечаси +10...+15, кундузи +12...+17 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +12...+17 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +15...+20 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +12...+17 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси 0...+5, кундузи эса 0...+5 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғиши мумкин.
Айюб Мустафо

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!