... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +22 даражагача кўтарилади


19:46, 23.12.2017 Бу қизиқ
 4 443

Айрим ҳудудларда қор ёғади, айримларида ҳаво исиши кутилмоқда.

Қишнинг чилласи яқинлашгани сари ҳарорат пасайиб, совуқ ҳаво кузатилиши ўрнига қуёш чарақлаб, илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади. Эртага республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +22 даражагача кўтарилади.
 
Гидрометеорология хизмати марказининг эртага, 24 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи +12...+17 даража иссиқ, кечаси +3…+5 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи +4...+9 даража илиқ, кечаси -5…0  даража бўлади. Ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи +4…+9 даража илиқ, кечаси -7…-2  даражагача совуқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳарорат +12…+17 даража, кечаси +2…+7 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи +17…+22  даража, кечаси эса +8…+13 даражагача илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳарорат кундузи +8…+13 даражагача илиқ, кечаси ҳарорат -4…+1 даража атрофида бўлади.
 
Қамчиқ довони ҳамда Чимён тоғларида ҳам ҳаво булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +4…+9 даража илиқ, кечаси −3…+2 даража бўлиши кутилмоқда.

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси бренд колбаса маҳсулотларини истеъмол қиласиз?

Барча сўровлар