Йўлда ухлаб ётган маст пиёдани автомобиль босиб кетди

Жамият

image

Жорий йилнинг 17 май куни соат 04:00 ларда Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-48 “Зарафшон-Хатирчи” автомобиль йўлининг 151-км.да юз берган бахтсиз ҳодисада пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Ф.Б. (эркак) Nexia русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ухлаб ётган пиёда, 1964 йилда туғилган У.О.ни устидан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда 56 ёшли У.О. (эркак) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Навоий

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг