... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлади?


16:19, 11.06.2018 Бу қизиқ
 2 945

Об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар маълум қилинди.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 12 июнь куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +33...+35 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, булутли ҳаво кузатилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ҳаво булутли бўлиб, қисқа ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +33...+38 даража бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даража бўлиб, 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво ўзгариб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етади.
 
Чимён ва Қамчиқ довонида ҳаво кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!