... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда бензин нархи ошади?


21:54, 14.11.2017 Жамият
 8 528

Бензин нархларининг ошиши 15 ноябрдан амалга оширилиши мумкин.

Аввалроқ, 15 ноябрдан АИ-80 ва АИ-91 ёқилғи турларининг нархи ошиши ҳақида маълумотлар эҳтимол сифатида келтирилган эди.
 
Ўзбекистонда шу ҳафтада мавзусига айланган ёқилғи нархининг ошиши бугун, 14 ноябрь куни, кечки пайтга келиб ўз чўққисига етди.
 
Бунинг сабаби эса ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи нархларининг ошиши тўғрисидаги қарор бўлди.


 
Ушбу ҳужжатда бензиннинг нархи 15 ноябрь кунидан бошлаб 40 фоизга ошиши белгиланган. Қарорнинг асосли экани тасдиқланмаган.
 
Ўзгаришларга кўра, АИ-80 бензин турининг бир литри 3800 сўм қилиб белгилангани айтилган. 14 ноябрь ҳолатига кўра ушбу турдаги бензин нархи 2800 сўм эди.
 
АИ-91 русумидаги бензин нархи 4300 сўм қилиб белгилангани қайд этилмоқда. Бугунга қадар унинг нархи 3000 сўм эди.
 
Бундан ташқари, бошқа турдаги ёқилғи турларининг ҳам нархларида ўсиш кузатилган таъкидланган.
 
Бундан аввалги ёқилғи нархларининг ошиши 2016 йилнинг 23 октябрида кузатилган эди. Бензин нархлари 23 октябрь соат 00:00 дан бошлаб қуйидаги нархларда сотилган эди.
 
1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун – 2800 сўм;
 
1 литр Аи-91, АИ-92, Аи-93 маркадаги автобензинлар учун – 3000 сўм;
 
1 литр Аи-95 маркадаги автобензин учун – 3300 сўм.
 
2016 йилнинг 1 январида оширилган автобензин нархларига нисбатан Аи-80 725 сўмга, Аи-91 эса 720 сўмга оширилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Теглар: Бензин ошди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар