...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Ўзбекистонда 33 даражагача иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда


18:33, 12.04.2018 Бу қизиқ
 3 301

Ҳозир мамлакатимизда саёҳат учун қулай об-ҳаво ҳукм сурмоқда.

Эртага, 13 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишиш вақти келди.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +8...+10, кундузи +25...+27 даража иссиқ бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Фарғона водийсида кечаси +3...+8, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +25...+30 даража иссиқ бўлади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кечаси +8...+13, кундузи +25...+33 даража иссиқ бўлиб, 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси +7...+12, кундузи +22...+27 даража иссиқ бўлади. Бироз булутли ҳаво кузатилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!