...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага об-ҳавода қандай ўзгаришлар кузатилади?


18:23, 13.09.2018 Бу қизиқ
 2 790

Ўзбекистонга куз келди. Аммо ёмғирдан дарак йўқ.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 14 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +10…+12, кундузи +25…+27 даража бўлади.  Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даражада кундузи +25…+30 даражада, шамолнинг тезлиги эса 5-10 м/с бўлиши кутилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15,  кундузи +25…+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +28...+33 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +23...+28 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғлари бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи эса +15...+20 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Маржона Жуманова

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!