Саакашвили Украинада уни қандай лавозим кутиб тургани ҳақида гапирди

Олам

image

Грузиянинг собиқ Президенти ва Одесса вилоятининг собиқ раҳбари Михаил Саакашвили Украина ҳокимиятида ўзининг келажаги масаласига ойдинлик киритди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” маълум қилмоқда.

Саакашвили Украинанинг Миллий ислоҳотлар кенгашига тайинланади. Унда у ижроия қўмитанинг раҳбари бўлади. Грузиянинг собиқ Президенти бу ишлар қачон бўлишига аниқ маълумот тақдим этмаган.

Миллий ислоҳотлар кенгаши 2014 йилда Украинанинг бешинчи Президенти Петро Порошенконинг фармони билан тузилган ва давлат раҳбари ҳузуридаги махсус маслаҳат органи ҳисобланади.

Жорий йилнинг 22 апрель куни маълум бўлишича, Украина Президенти Владимир Зеленский Саакашвилига ислоҳотлар бўйича вице бош вазир лавозимини эгаллашни таклиф қилган. Грузия ҳукумати бир қанча жиноятларда айбланган собиқ Президент Украинада бирор лавозимга тайинланса, Киевдаги элчини чақириб олиниши билан огоҳлантирди. Кейинчалик, Саакашвилининг номзоди учун Олий Радада зарур миқдордаги овозлар тўпланмагани ҳақида маълум қилинди.

30 апрель куни парламентдаги “Халқ хизматчиси” фракциясининг раҳбари Давид Арахамия Украина ҳукумати Саакашвили учун янги лавозим топганини айтди. Бироқ депутат айнан қандай лавозим эканлигини айтишдан бош тортди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Михаил Саакашвили

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг