... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Лос-Анжелесда “Оскар” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади


00:10, 28.02.2016 Кино
 1 685

Номинацияларда ким ғолиб бўларкин? Голливуддаги тахминлар қанчалар тўғри?

Эртага, 28 февраль куни Лос-Анжелесда “Оскар” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Сайтимиз орқали оқ ва қора танли Голливуд актёрларининг ўзаро келишмовчиликлари ҳақида таҳлилий мақола чоп этган эдик. Эртага бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросими барча гап-сўзларга ё нуқта қўяди, ё уни янада аланга олишига сабаб бўлади.

“Оскар” мукофотларини топшириш маросимининг номинантлари билан танишинг. Эртага эса сизни ғолиблр билан таништирамиз.

1. “Энг яхши фильм” номинацияси. “Бруклин”, “Тирик қолган”, “Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”, “Пасайтириш учун ўйин”, “Жосуслар кўприги”, “Марслик”, “Хона”, “Эътибор марказида”.

2. “Энг яхши актёр”: Эдди Редмэйн — “Даниялик қиз”, Мэтт Дэймон — “Марслик”, Майкл Фассбендер — “Стив Жобс”, Брайан Крэнстон — “Трамбо”, Леонардо Ди Каприо — “Тирик қолган”.

3. “Энг яхши актриса”: Кейт Бланшетт — “Кэрол”, Шарлотта Рэмплинг — “45 йил”, Сирша Ронан — “Бруклин”, Женнифер Лоуренс — “Жой”, Бри Ларсон — “Хона”.

4. “Энг яхши режиссёр”: Адам Маккей — “Пасайтириш учун ўйин”, Том Маккарти — “Эътибор марказида”, Алехандро Гонсалес Иньярриту — “Тирик қолган”, Леонард Абрахамсон — “Хона”, Жорж Миллер — “Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”.

5. “Энг яхши иккинчи даражали актёр”: Кристиан Бэйл — “Пасайтириш учун ўйин”, Марк Руффало — “Эътибор марказида”, Том Харди — “Тирик қолган”, Марк Райлэнс — “Жосуслар кўприги”, Сильвестр Сталлоне — “Крид: Роккининг мероси”.

6. “Энг яхши иккинчи даражали актриса”: Кейт Уинслет — “Стив Жобс”, Рэйчел Макадамс — “Эътибор марказида”, Алисия Викандер — “Даниялик қиз”, Женнифер Жейсон Ли — “Жирканч саккизлик”, Руни Мара — “Кэрол”.

7. “Энг яхши костюм дизайни”: “Тирик қолган”, “Даниялик қиз”, “Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”, “Кэрол”, “Золушка”.

8. “Энг яхши оригинал сценарий” : “Жосуслар кўприги”, “Машина ичидан”, “Бошқотирма”, “Эътибор марказида”, “Кўчалар овози”.

9. “Энг яхши операторлик иши”: “Қотил”, “Жирканч саккизлик”, “Тирик қолган, “Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”, “Кэрол”.

10. “Энг яхши анимацион фильм”: “Бошқотирма”, “Қўзичоқ Шон”, “Марни ҳақида хотиралар”, “Йигитча ва олам”, “Аномализа”.

Теглар:Оскар 2016 Тақдирлаш маросими Номинантлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!