...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага айрим вилоятларда қор ва ёмғир ёғади


19:37, 06.01.2019 Бу қизиқ
 12 062

Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -10 даражагача тушиб кетади.

Ўзбекистонда қиш кунлари ўтиб боряпти. Об-ҳаводан қиш экани сезилмаяпти. Кунлар қуёшли ва нисбатан илиқ бўлиб турибди.
 
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 7 январь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +10...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +4...+9 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, туман тушади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +10...+15 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қшқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...-2, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -10...-5, кундузи +3...+8 даража бўлади. -5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.
Айюб Мустафо

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!