... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртадан ҳаво ҳарорати пасая бошлайди. Кутилаётган даража – -10


18:18, 26.12.2017 Бу қизиқ
 11 734

Қишнинг энг совуқ кунлари кузатиладиган даврда асосан баҳор нафасини ҳис этяпмиз.

Гидрометеорология хизмати марказининг эртага, 27 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 0…+2, кечаси -2…0  даража бўлиши кутилмоқда. Қор ёки ёмғир ёғиши мумкин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи -3…-2, кечаси -10…-5  даража бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди, туман тушади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 0…+5, кечаси -7…-2   бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди, туман тушади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳарорат 0…+5, кечаси -2…+3 даража бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ўзгариб туради.
 
Қашқадарёда ҳарорат кундузи 0…+5, кечаси -2…+3 бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ўзгариб туради.
 
Сурхондарё вилоятида эса ҳарорат кундузи +3…+8, кечаси эса 0…+5  даража бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳарорат кундузи 0…+5, кечаси 0…+5 даража атрофида бўлади. Қор ёки ёмғир ёғиши мумкин. 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси бренд колбаса маҳсулотларини истеъмол қиласиз?

Барча сўровлар