Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ! Уч киши автомобилда ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 4 апрель куни соат 00:50 да Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи 28 ёшли Ф.Ш. Spark русумли автомашинасини Муборак тумани Сариқ қишлоғидан ўтувчи “4П-96” автомобиль йўлининг 3 километрида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ф.Х. бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир қилган.

Натижада Spark автомашинаси ёниб кетиб, ҳайдовчи Ф.Ш. ва унинг йўловчилари, 27 ёшли Б.Д. ва 26 ёшли А.М., ҳодиса жойда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг