Тошкентда 20 яшар “иссиқ-совуқчи” қўлга олинди

Жамият

image

Тошкентда 28 яшар қизни яхши кўрган йигитига “иситиб” беришни ваъда қилиб, қарийб 3500 АҚШ доллари миқдоридаги тилла тақинчоқлар ва 450 минг сўмга чув туширган фолбин қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

ИИББ хабарига кўра, Миробод тумани ИИО ФМБга 28 ёшли З.А. фирибгарнинг тузоғига илиниб, пул ва тилла тақинчоқларидан айрилгани айтиб, шикоят қилган.

Қизнинг сўзларига кўра, 20 ёшли В.А. унга бир йигитни “иситиб” беришни ваъда қилган. Хизматлари эвазига ундан 450 минг сўм ва умумий қиймати 32 миллион 890 минглик тилла тақинчоқларини олган.

Аммо фолбин ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Фолбин

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг