Карантин бузганлик учун тўланган жарималар миқдори 100 миллион сўмдан ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар жорий этилган қоидаларга амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 14 968 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 30 мартга қадар мамлакат маъмурий судлари томонидан жами бўлиб 289 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишлар кўриб чиқилган. Шундан 274 нафар шахсга нисбатан жами 107 876 250 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 172 нафарга етди. Уларнинг 8 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг