... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон президентининг укаси фирибгарликда айбланиб, ҳибсга олинди


11:53, 17.07.2017 Олам
 463

Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Ферейдун давлат суғурта компанияси менежерлари маоши билан боғлиқ муаммоларда айбланмоқда.

Эронда президент Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Ферейдунни молиявий фирибгарликда айблаб, хибсга олишди. Бу ҳақда “Франс Пресс” агентлиги Эрон Олий суди маьлумотларига асосланиб хабар берди.
 
Маълум бўлишича, Ҳусайн Ферейдун 15 июль куни гаров эвазига озодликка чиққанди, аммо тегишли шартларни бажармагани учун кеча, 16 июль куни қайта ҳибсга олинди.  
 
Ферейдун билан алоқадор бўлган бошқа шахслар устидан ҳам тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳусайн ходимларининг айримлари ҳибсга олинган.
 
Маълумотларга кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Ферейдун давлат суғурта компанияси менежерлари маоши билан боғлиқ муаммоларда айбланмоқда. Аммо Ферейдун ушбу айбловларни инкор этишда давом этмоқда.
 
Маълумот учун, Ҳусайн Ферейдун 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича ўтказилган музокараларда Ислом Республикаси номидан махсус вакил сифатида қатнашган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Хуссейн-Ферейдун Франс Пресс Би-Би-Си 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!