Коронавирусни кўрганмисиз? COVID-19 суратга олинди

Олам

image

Олимлар рус беморларидан олинган янги СOVID-19 коронавируси намуналарининг биринчи расмларини нашр этишди. Бу ҳақда Россиянинг “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази матбуот хизмати хабар берди.

“Суратлар JEM-1400 электрон микроскопи ёрдамида олинган. Суратдан кўриниб турибдики, вирусларнинг ўлчами 100-120 нм (нанометр)ни ташкил қилади”, дейди олимлар.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда бир қанча давлатлар коронавирусга қарши вакцина устида иш олиб бормоқда. Хусусан, Россия ушбу вирусга қарши вакцина устида синовлар бошлаб юборган. Россиялик олимларнинг хабар беришича, улар вируснинг ген кодини аниқлашга муваффақ бўлишган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 250 625 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 10 256 киши вафот этган. Беморлардан 7 443 нафари ёки 5 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 89 048 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Коронавирус

Баҳолаганлар

1368

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг