Истеъмол муддати ўтган 30,8 млн сўмлик сарёғ маҳсулотини сотаётган шахс ушланди

Жамият

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Учтепа туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Ш. ЯТТ “А.Б”нинг муҳридан фойдаланиб, унинг номидан сохта юк-хатини тайёрлаб, Литва давлатида ишлаб чиқарилган, истеъмол қилиш муддати ўтган жами 550 кг сариёғни ҳар бир килограммини 56,0 минг сўмдан ҳисоблаб 30,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Тадбир жараёнида, Ж.Ш.нинг кўрсатмаси бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Z-T” МЧЖ омборхонаси кўздан кечирилганда Литва давлатида ишлаб чиқарилган истеъмол қилиш муддати ўтган жами 22.450 кг сариёғ мавжудлиги шунингдек, “I-F” МЧЖ томонидан мазкур омборхонадан 625 кг. сариёғ “Ўрикзор” савдо мажмуаси ҳудудида савдога қўйилганлиги аниқланган.

Шунингдек, ўтказилган лаборатория таҳлили натижаларига кўра ушбу сариёғ маҳсулотлари истеъмолчиларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Тадбир якуни бўйича, умумий нархи 1,3 млрд сўмлик жами 23.625 кг истеъмол қилиш муддати ўтган сариёғ маҳсулотлари олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг