...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эркаклар саломатлиги учун янги хавф маълум бўлди


20:30, 10.07.2018 Саломатлик
 14 794

Германиялик олимлар тадқиқот ўтказиб, шундай хулосага келганлар.

Эркаклар саломатлиги учун яна бир хавф маълум бўлди. Бу ҳақда Германиянинг Шлезвиг-Гольштейн университети мутахассислари маълумот бермоқда.
 
Унга кўра, бўйинбоғни сиқиб боғлаш гипертензия (артериал қон босими) ва миянинг кислородга тўйинмаслиги хавфини оширади.
 
Тадқиқотда 30 нафар эркак қатнашган, улар магнит-резонансли томографиядан (МРТ) ўтказилган. Иштирокчиларни икки гуруҳга бўлинган. Бир гуруҳ иштирокчиларига бўйинбоғни бироз ноқулайлик даражасида сиқиб боғлашлари сўралган. Иккинчи назорат гуруҳига эса бўйинбоғ берилмаган.
 
Кузатишлар натижасида бўйинбоғ таққан эркакларнинг мия қон айланиши уни тақмаган эркакларга нисбатан 7,5 фоизга ёмонлашган. Шу билан бирга олимлар бўйиндан ўтувчи, мияга қон етказиб беришга хизмат қилувчи вена томирларидаги қон оқимида қандай ўзгаришлар бўлишини айтмаган.
 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, қон босими бир маромдаги одамларда қон оқимининг камайиши саломатликка зарар етказмайди. Бироқ, чекувчи, қари ва гипертензияси бўлган одамлар бўйинбоғ боғласа, қон босими кўтарилади ва мияга кислород етишмаслиги натижасида гипертензия кескинлашади ва кўнгил айниши, бош оғриғи, бош айланиши юзага келади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бўйинбоғ Қон босими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!