...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эркак ўйнаши билан ушлаб олган хотинини бўғиб ўлдирди


12:53, 10.07.2018 Жамият
 15 882

Ғазаб отига минган М.О турмуш ўртоғини номаълум эркак киши билан жинсий алоқада бўлганликда айблайди.

Андижонда турмуш ўртоғини ўйнаши билан кўриб уни бўғиб ўлдирган эркак устидан суд ҳукм ўқиди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрининг ишончли манбалари хабар берган.
 
Маълумотга кўра, Муталипов Одилжон Машраббоевич шу йилнинг 19 январь куни соат 14:00 ларда оила аъзолари билан вақтинча яшаб келаётган Бўз тумани, Дўстлик М.Ф.Й, Мустақиллик кўчаси, 138-уй, 9-хонадонда турмуш ўртоғи Муталипова Мавлуда Йўлчибой қизини номаълум эркак билан бирга бўлганлиги, ушбу шахс дераза ойнаси орқали хонадондан чиқиб қочиб кетганлигини кўриб қолган.
 
Шундан сўнг ғазаб отига минган М.О турмуш ўртоғи М.Муталиповани номаълум эркак киши билан жинсий алоқада бўлганликда айблайди ва уни хонадон меҳмонҳонасида бўғиб ўлдиради.
 
2018 йилнинг 30 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган Муталипов Одилжон Машраббоевичга нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Андижон жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар