Бердимуҳамедов ва Эрдўған бир-бирига кучук совға қилди

Олам

image

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат раҳбари сифатида илк бор Туркияга расмий ташриф билан борди.  Бу ҳақда "Нейтральный Туркменистан" расмий газетаси хабар берди.

Бердимуҳамедов ташрифи давомида Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди. Шундан сўнг, давлат раҳбарлари бир-бири билан рамзий совғалар алмашган.

Бердимуҳамедов туркиялик мавқедошига "Гардаш" (туркманчадан “қариндош” деб таржима қилинади) исмли туркман алабай кучукчасини совға қилган. Бунга жавобан Эрдўған олий мартабали меҳмонга икки турк кангал кучукчасини совға қилган. Уларнинг лақаби нима экани номаълум.

Шунингдек, Бердимуҳамедов ва Эрдўған ўртасида Анқарада бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича 13 та ҳужжатдан иборат пакет имзоланган. 

Бундан ташқари, Бердимуҳамедов давлат раҳбари сифатида Туркияга илк расмий ташрифи чоғида Туркманистон-Туркия бизнес форумида иштирок этган. Унинг иштирокчилари иқтисодиётнинг турли тармоқларида лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлигини билдирган. Туркманистон раҳбари 2023 йил 6-8 декабрь кунлари Ашхободда бўлиб ўтадиган Туркия экспорт товарлари кўргазмаси доирасида навбатдаги Туркманистон-Туркия бизнес-форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган.

Бердимуҳамедов, шунингдек, Эрдўғанни исталган қулай вақтда Туркманистонга расмий ташриф билан келишни таклиф қилган. Билдирилишича, ташриф вақти дипломатик каналлар орқали келишиб олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг