Эрдўған АҚШда Байден билан нимани гаплашиши маълум бўлди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ раҳбари Жо Байден билан жорий йилнинг май ойи бошига мўлжалланган АҚШга ташрифи чоғида Украина инқирози ва Ғазо сектори атрофидаги вазиятни муҳокама қилади. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан 5 апрель куни Брюсселдаги баёнотида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўзаро музокаралар давомида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади. Ғазо ва Украина инқирози масаласи кун тартибидаги асосий мавзу бўлади. 

"Бу икки уруш минтақамизга таъсир қилади, глобал инқирозни қўзғатади ва бошқа хавф зоналарини яратади. Президентимиз бундан буён ҳам ушбу муаммоларга эътибор қаратади ва бунга бефарқ эмаслигимизни кўрсатади", деган Фидан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 9 май куни АҚШга бориб, у ерда америкалик мавқедоши Жо Байден билан музокаралар ўтказиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Жо Байден муҳокама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made