Нигерияда яширин равишда коронавирусни даволаётган шифохоналар ёпилади

Олам

image

Нигерияда коронавирус билан касалланган беморлар яширин даволанадиган хусусий тиббиёт марказлари ва шифохоналар ёпилади. Бу ҳақда Нигерия ҳукумати маълум қилди.

“Мамлакатнинг баъзи бадавлат одамлари коронавирусга чалинса Касалликларни назорат қилиш марказига хабар беришнинг ўрнига, хусусий клиникаларга мурожаат қилади“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу масала Нигерия Президенти Муҳаммад Бухорий​ бошчилигидаги COVID-19 га қарши кураш бўйича ишчи гуруҳининг кундалик брифингларида бир неча бор кўтарилган. Улардан бирида Нигерия Соғлиқни сақлаш вазири юқумли касалликларни даволаш учун хусусий муассасалар COVID​-19 касаллигини даволаш учун махсус аккредитациядан ўтиши кераклигини айтди.

Ҳукумат ҳисоботига кўра, ушбу қоидаларни эътиборсиз қолдиришда давом этаётган клиникалар туфайли коронавирус баъзи вилоятларга кенг тарқалиши мумкин. Шунингдек, коронавирусни яширин даволашга уриниш тиббий ходимлар ва бошқа беморлар учун хавфли экани айтилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нигерияда коронавирус билан боғлиқ 542 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 166 нафари соғайган, 19 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 357 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Нигерия

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар