... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Суриядаги сиёсий жараёнларни қўллаб-қувватлашга чақирди


08:05, 23.11.2017 Олам
 639

Сочида Сурия бўйича музокаралар олиб борилди.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия ва Эрон давлатларининг раҳбарлари билан бўлиб ўтган музокараларда иштирок этиб, Сурия масаласида ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
Сочидаги учрашувда Туркия, Россия ва Эрон Суриядаги сиёсий жараёнларни қўллаб-қувватлаши ва кенг кўламли ёрдам бериши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
 
Туркия раҳбари Сурия масаласида уч мамлакат раҳбарлари бир фикрга келишганини маълум қилди. Сурия халқининг хоҳиши мамлакатдаги сиёсий жараёнларнинг асоси бўлиши ва бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мос келиши зарурлиги айтиб ўтилди.
 
Сочидаги Сурия бўйича музокараларда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ва Россия Президенти Владимир Путин иштирок этгани маълум қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин Ҳасан Руҳоний 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!