Қатор авиакомпаниялар Ўзбекистонга парвозларни тиклашга тайёрлигини билдирди

Жамият

image

20 дан ортиқ хорижий авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни тиклашга тайёрлиги билдирди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ хабар берди.

Компания берган маълумотга кўра, Хорижнинг 20 дан зиёд авиация соҳасидаги Turkush Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, Сибирь сингари қатор авиакомпания вакиллари ҳамда “Ўзавиация” агентлиги иштирокида мулоқот бўлиб ўтган.

Музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

“Албатта Ўзбекистон аэропортлари авиаташув, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш соҳасида халқаро алоқаларни тиклаш ва ҳамкорликда фаолият олиб боришдан манфаатдор. Бу ўз навбатида, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, давлатлар ўртасида сайёҳлик ва экспортнинг ривожланишига, инвестициялар оқимининг кучайишига олиб келади”, деди “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси Равшан Исмоилов.

Учрашувда сўзга чиққан хорижлик шериклар ўз таклиф-мулоҳазалари орқали Ўзбекистон Республикасига парвозларни қайта тиклашга ҳар жиҳатдан тайёр эканликларини билдиришди.

Ўз навбатида “Ўзавиация” агентлиги ва “Uzbekistan Airports” АЖ ҳам келгусидаги режаларни амалга ошириш механизмларини янада мустаҳкамлаш, пандемия шароитида барча талабларга риоя қилган ҳолда ҳамкорликни  кучайтириш юзасидан ўз нуқтаи-назарларини баён қилишди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташқи туризмни тиклаш ҳақида гапира туриб, Туркия билан авиақатновлар тикланишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airports

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг