Трансчегаравий пул ўтказмалари оқими тиклана бошлади – МБ

Жамият

image

Ўзбекистонга хориждан валюта кириб келиши тикланмоқда. Марказий банкнинг маълум қилишича, мамлакатда ва халқаро майдонда иқтисодий фаоллик тикланаётганини таъкидлаб ўтган.

Билдирилишича, май ойида тижорат банкларига савдо ва пуллик хизматлардан нақд пуллар тушуми ҳам тиклана бошлаган. Хусусан, апрелда банкларга 3,4 трлн сўмлик нақд пул тушуми келиб тушган бўлса, майда мазкур кўрсаткич 44 фоизга ошиб, 4,9 трлн сўмни ташкил этган.

Шу билан бирга, май ойида савдо ва пуллик хизмат кўрсатувчи субъектларда терминал орқали тўловлар ҳажми апрелга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 5,2 трлн сўмга етган.

Шу каби ҳолат Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси савдоларида ҳам кузатилган. Жорий йил апрелда савдо ҳажми олдинги ойга нисбатан 9,4 фоизга пасайган бўлса, май ойида 39,7 фоизга ўсган.

Бундан ташқари, трансчегаравий пул ўтказмалари оқими тиклана бошлаган ва бу ўз навбатида, аҳолининг истеъмол кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланган. Хусусан, май ойида пул ўтказмалари ҳажми апрелга нисбатан 234 млн долларга кўпайди ва 484 млн долларни ташкил этган.

Аввалроқ, Марказий банк асосий ставкани 15 фоиз даражасида сақлаб қолгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк ваюта

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг