Коронавирус Трампга яна бир қадам яқинлашди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг атрофидаги яна бир одам коронавирус юқтириб олди. Бемор Президентнинг қизи Иванка Трампнинг шахсий ёрдамчиси ҳисобланади. Шу билан Оқ уйда коронавирусга чалинганлар сони яна биттага кўпайди.

Таъкидланишича, ёрдамчи сўнгги бир неча ҳафта давомида Иванка билан боғланмаган. Чунки у уйда масофавий шаклда ишлаган. Айнан шу чора Иванка ва унинг эри Жаред Кушнерни коронавирусдан қутқариб қолган. Шунга қарамай, Иванка ва Кушнер кеча, 8 май куни COVID-19 учун таҳлил топширган. Натижа манфий чиққан.

"Президент Дональд Трамп бир ҳафта ичида АҚШ пандемиядан халос бўлишига умид билдирди. Бунинг ўрнига, пандемия унинг ўзига яқин келди", дейди Трампни ёқтирмаслиги билан танилган CNN нашри.

Маълум қилинишича, Иванка Трампнинг ёрдамчиси Оқ уйдаги коронавирусга чалинган кишиларнинг учинчиси. Аввалроқ, вирус Оқ уй ходимларидан бирида ва вице-президент Майкл Пенснинг вакили аниқланган эди.

Оқ уй ҳозирда ҳар куни кечаси дезинфекция қилинмоқда. Коронавирус АҚШ Президентига юқмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамай юқоридаги ҳолатлар юз беришда давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Коронавирус Иванка Трамп

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг