Тиббиёт академиясига киритиш учун 25 000 доллар олган фирибгар ушланди

Жамият

image

Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонлари бошланиши билан олғирлар отни қамчилаб қолишга уринади. Шундай “уддабурон”лардан бири Тошкент шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нов қишлоқ врачлик пункти шифокори А.Қ. фуқаро И.А.ни танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчасида фирибгарлик йўли билан 25 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Тиббиёт академияси

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг