Ўзбекистондаги ҳар бир чет эл валютаси бўйича алоҳида ЯҒҲлар очилади

Жамият

image

Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ҳамда уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.

Қарор билан тасдиқланадиган низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетнинг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет тизими бюджетларига тадбиқ этилади.

Мазкур низомнинг амал қилиши давлат сири бўлган маълумотлар ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ операцияларга тадбиқ этилмайди ва ушбу операциялар учун қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ҳар бир чет эл валютаси бўйича алоҳида ягона ғазна ҳисобварақлар очилади.

Бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларига Ғазначилик томонидан ягона ғазна ҳисобварақдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш чет эл валютасидаги маблағларини кирим қилиш, тўловларни амалга ошириш, ҳисобини юритиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тизимлари ўртасида электрон рақамли имзо қўлланилган ҳолда ахборот алмашинилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган чет эл валютасида тўланадиган тўловларни қабул қилиш учун белгиланган тартибда тушумлар бўйича чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш Ғазначилик томонидан амалга оширилади.

Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги тушумлари (маблағлари) ягона ғазна ҳисобварақга кирим қилинади ҳамда уларнинг шанхсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилади.

Буюртмачиларнинг харажатлари (тўловлари) шахсий ғазна ҳисобварақлари қолдиқлари доирасида ягона ғазна ҳисобварақдан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ахборот тизимида амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг