... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған мақсадини айтди


20:30, 26.05.2018 Олам
 6 042

Туркияда муддатидан аввал сайловлар ўтказилишига кам вақт қолмоқда.

Аввалроқ, Туркияда жорий йил 24 июнь куни муддатидан аввал Парламент ва Президентлик сайловлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада ўзи раҳбарлик қилаётган Адолат ва ривожланиш партиясининг сайловолди дастурини эълон қилди.
 
Президент ўз бошқарувидаги Адолат ва ривожланиш партияси Парламент сайловида, ўзи эса Президентлик сайловида ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
 
Шунингдек, Эрдўған мамлакатнинг минтақавий сиёсатига ҳам тўхталиб ўтди.
 
У Туркия келажакда халқаро тузилмалар, хусусан, Европа Иттифоқи билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларни ривожлантириб боришига ишонтирди.
 
“Мақсадимиз – Туркияни юқори даромадли мамлакатлар қаторига қўшиш”, дейди Эрдўған.
 
Шунингдек, президент расмий Анқара Фаластин халқи озод ва мустақил ватанига эга бўлмагунича уни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
 
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни у ердаги барча террорчилар йўқ қилмагунча давом эттиради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!