Карантин кучайтирилганига қарамай, коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 июлидан карантин чоралари кучайтирилганига қарамай, коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайиши кузатилаётгани йўқ. Аксинча, 27 июль куни антерекорд янгиланди. 

27 июль куни мамлакатда 678 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятларида жами 569 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 209 нафар бемордан 11 674 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 9 414 нафар бемордан 214 нафари оғир, 83 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 67 155 нафар, стационар карантинда эса 25 178 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон

Баҳолаганлар

570

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг