“Борига барака” шоуси иштирокчиси “Oq-Tepa Sohil bo‘yi”дан икки хоналик уй ютиб олди

Бизнес

image

“Zo'r TV” телеканалининг энг оммабоп телешоуларидан бири бўлган “Boriga Baraka” кўрсатувининг жорий йил 29 июнь куни эфирга узатилган 72-сонида 1962 йилда Андижон вилоятида туғилган Ҳусан Исмоилович Хазиров Тошкентдан янги уй ютиб олди.

1 июль куни ғолиб Ҳусан Исмоилович Хазиров ва унинг оиласи аъзоларига пойтахт Тошкентнинг энг сўлим гўшасида барпо этилаётган “Oq-Tepa Sohil Bo‘yi” уйларидан 60 кв майдонга эга 2 хоналик хонадоннинг калитини топшириш маросими бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу хонадон ўз соҳибига замонавий таъмири билан тайёр ҳолатда тақдим этилди.

Янги уйнинг калитларини топшириш маросимида  “Zo'r TV” телеканали “Boriga Baraka” кўрсатуви ижодкорлари, “Oq-Tepa Sohil Bo‘yi” уйлари маъмурияти ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Янги турар-жой мажмуаси Тошкент шаҳар, Чилонзор туманининг шимоли-ғарбида Оқтепа канали бўйидаги 5,6 гектар майдонда жойлашган. Қадимдан то ҳозиргача бу маскан яшаш учун қулай ҳудуд ҳисобланади. Тез орада турар-жой мажмуаси фаровон ҳаёт, ривожланиш ва ором олиш учун замонавий шаҳар ҳудудининг ҳақиқий тимсолига айланади.

“Oq-Tepa Sohil Bo‘yi”  турар-жой мажмуаси таклиф қилаётган хонадонларнинг энг афзал томони шундаки, барча квартиралар яшаш учун тайёр ҳолатда сотувга чиқарилади. Сиз уйни олгандан кейин ортиқча ҳаракат ва харажатсиз бу уйда яшашингиз мумкин.

Ҳудуд инфратузилмасининг ривожлангани қулай турмуш учун имконият яратади.

Турар-жой мажмуаси яқинида қуйидагилар мавжуд:

  • 5 та умумий ўрта таълим мактаби;
  • 15 та болалар боғчаси;
  • 7 та дорихона
  • оилавий поликлиника
  • 3 та йирик шифохона


Бундан ташқари, турар-жой мажмуаси одамлар гавжум туманда жойлашгани сабаб ҳар икки қадамда озиқ-овқат дўконлари, кафе ва супермаркетларни учратиш мумкин.

“Oq-Tepa Sohil Bo‘yi” – бу серҳаракат, шовқинли шаҳар ҳаётидан толиққанларга тинч ва осуда ҳаёт кечиришлари учун мукаммал жойдир.

“Борига барака” кўрсатуви ғолиби Ҳусан Исмоилович Хазиров ҳам энди ўз оила аъзолари билан бирга “Oq-Tepa Sohil Bo‘yi”нинг шинам уйларида кўп йиллар умр кечиради. Сиз эса Ҳусан акага қўшни бўлинг ва тайёр таъмирланган уйлар соҳибига айланинг!

Сотув офисининг манзили: Чилонзор тумани, Боғистон кўчаси 111-А уй

Мўлжал: Оқтепа майдони

Сотув офисининг иш тартиби: соат 9:00 дан 19:00 гача, дам олиш кунларисиз

Телефон: +99871 210-55-55

Канал: http://www.oqtepa.uz

Telegram:t.me/oqtepa_uz

Instagram:www.instagram.com/oqtepa.uz

Facebook :http://www.facebook.com/oqtepa.uz

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг