ДТМ ОТМларга ўртача кириш балларини эълон қилди

Жамият

image

Давлат тест маркази 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижаларини эълон қилди. Қайд этилишича, жорий йилда олий таълим муассасаларига 1 484 463 нафар абитуриент ўқиш истагини билдириб, ариза топширган. Бу кўрсаткич 2019 йилда 1 066 926 тани ташкил этган. 

Жорий йилда 1 ўринга танлов 10,6 та абитуриентни ташкил этган. Ўтган йили бу кўрсаткич 10,3 эди. 

2020 йил 2-13 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовлари жараёнларида 1 240 614 нафар абитуриент (95,1%) иштирок этган. 

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика олий таълим муассасалари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинган. Бу ўтган йилдаги қараганда 37 718 тага кўп. 

Шундан: 

•    давлат гранти асосида – 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1%) абитуриент (2019 йилдаги 18 130 нафарга нисбатан 10 043 тага кўп); 

•    тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар (жами топширганларнинг 79,9%) абитуриент (2019 йилдаги 84 220 нафарга нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилган. 

Танлов натижаларига кўра: 

•    давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни;

•    тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110, 6 баллни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ДТМ

Баҳолаганлар

2743

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг