... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Энрике сабаб Обид Асомовнинг концерти бошқа кунга кўчирилди


15:40, 26.12.2017 Шоу-бизнес
 5 632

Обид Асомов “Истиқлол” санъат саройида “Сизларни соғиндим” номли концерт дастурини тақдим этаётган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистонга жаҳон юлдузи Энрике Иглесиас ташриф буюраётгани, 28 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кўпчиликка маълумки, бир неча йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ҳам 28-29-30 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Сизларни соғиндим” номли концерт дастурини тақдим этаётган эди. Бироқ Энрике Иглесиаснинг концерти муносабати билан Обид Асомовнинг 28 декабрдаги концерти 2018 йилнинг 2 январига кўчирилди.
 
Шундай қилиб, Обид Асомовнинг уч кунлик концерти биринчи кунига, яъни 28 декабрга чипта харид қилганлар 2 январь куни концертга борадилар.
 
Маълумот ўрнида, Энрике Иглесиас Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда. Унинг отаси, жаҳон юлдузи Хулио Иглесиас 2008 йил Гулнора Каримова таклифи билан Тошкентга келган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Энрике Иглесиаснинг концерт дастури учун чипталар сотувга чиқарилмаган. Концертга таклифнома билан кириш мумкин.
Достонбек Раҳматуллаев

Теглар:Обид Асомов Энрике Иглесиас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!