Тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасалари кредит-модул ўқитиш тизимига ўтади

Жамият

image
Талабалар диққатига! Контрактни тўлаш 20 мартгача узайтирилди north_east

Талабалар диққатига! Контрактни тўлаш 20 мартгача узайтирилди

Олий ва ўрта махсус тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларида кредит-модул ўқитиш тизимига асосланган ўқув жараёни ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли қарор лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжатга асосан эндиликда мазкур муассасада таълим олувчи белгиланган тартибда таълим олувчилар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизими воситасида ва таълим муассасаси биноларининг электрон эълон тахталарида жойлаштирилган эълонлардан жорий, оралиқ ва якуний назорат иш натижаларини мустақил равишда билиб боришга мажбур.

•  Таълим олувчининг ижтимоий хусусиятларини баҳолаш уларнинг масъулияти ва ташкилийлигини ошириш, зарур билимларни чуқур ва ҳар томонлама ўзлаштиришга туртки бериш, шунингдек, тизимли иш кўникмалари ва компетенцияларни шакллантириш мақсадида амалга ошириладиган ўқув жараёнининг ажралмас қисми сифатида қаралади.

•  Таълим олувчиларнинг шахсий ижтимоий ҳусусиятларини баҳолаш педагог томонидан семестрда бир марта амалга оширилади.

Кредитлар тўплами ва таълим олувчиларни ўқитишнинг индивидуал йўналишларини ташкил қилиш:

•  ўрта махсус профессионал таълим дипломини олиш учун таълим олувчи йўналишига ва ўқиш муддатига мувофиқ камида 180 гача кредит тўплаши керак;
•  бакалавр дипломини олиш учун бакалавриат талабаси таълим йўналишига ва ўқиш муддатига мувофиқ камида 180 дан 360 гача кредит тўплаши керак;
•  магистр дипломини олиш учун магистратура мутахассислиги ва ўқиш муддатига мувофиқ камида 144 дан кам бўлмаган кредит тўплаши керак;
•  клиник ординатор (резидент) сертификатини олиш учун мутахассислиги ва ўқиш муддатига мувофиқ камида 72 дан кам бўлмаган кредит тўплаши керак;
•  бирламчи мақсадли иҳтисослаштириш сертификатини олиш учун 72 дан кам бўлмаган кредит тўплаши керак.

Кредитлар сони таълим олувчиларнинг умумий юкламаси, жумладан ўқув юкламалари (маърузалар, семинарлар, назарий ва амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, ўқув ёки ўқув клиник амалиёт, магистрлик диссертация  ва бошқалар), мустақил ишлар, билимларни синовдан ўтказишнинг барча турлари, амалиёт ва битирувчиларнинг давлат имтиҳонларини дастлабки аккредитация билан ўтказиш (якуний давлат аттестацияси)нинг барча турларини қамраб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Кредит-модул

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар