Ёнғинда 83 ёшли аёл ёниб кетди
Жамият
−
21 Февраль 2019
6381Кеча, 20 февраль куни Бухоро шаҳрининг Чўпбоз кўчаси, 36-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғинни ўчириш вақтида уйда ёлғиз бўлган 1936 йилда туғилган уй бекаси фуқаро Н.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 45 кв метр майдонда шифти ва қисман уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 110 кв метр майдони сақлаб қолинган. Тахминларга кўра, ёнғинга электр жиҳозларига уланган узайтиргичнинг (удленитель) симидаги қисқа туташув сабаб бўлган.
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023