Кўчмас мулкнинг янгича кадастр паспорти жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қарорга кўра, пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунаси:

•    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида – 2020 йил 1 мартдан бошлаб;
•    Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда эса – 2020-2022 йилларда босқичма-босқич жорий этилади.

2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига ДХМлар орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

кадастр кўмас мулк

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг