Байден АҚШ Президенти бўлса, Россия билан қандай сиёсат олиб боришини ошкор қилди
Олам
−
01 Июль 2020
15409Журналистлар билан суҳбатлашган АҚШ Президентлигига номзод Жо Байден, агар у сайловда ғолиб бўлса, Россияга қарши қаттиқ сиёсат юритиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, у Россия Президенти "уни Оқ уй раҳбари сифатида кўришни истамаслигини" таъкидлади.
"Мен вице-президент бўлганимда Президент Путин билан жуда тўғридан-тўғри ва очиқ суҳбатлар ўтказдим. Бу унинг мени АҚШ Президенти сифатида кўришни истамаслигининг сабабларидан бири бўлиб туюлади", деди сиёсатчи.
Байден, шунингдек, Россияга нисбатан сиёсатнинг қатъийлиги масаласида "борича ҳаракат қилиш" ниятида эканлигини ва Москвага қарши санкцияларни қўллашга тайёрлигини билдирди.
Июнь ойида Байден АҚШ раҳбари Дональд Трампни ҳарбий тўнтариш қилиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди. Унинг сўзларига кўра, у "форс-мажор вазиятда" армия ёрдамига таянмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь