... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг машҳур смартфонлар номи маълум бўлди


11:11, 18.08.2017 Технология
 1 715

Рўйхатда “iPhone 7” ва “7 Plus” етакчилик қилмоқда. Апрель-июнь ойларида 16,9 миллион дона “iPhone 7” ҳамда 15,1 миллион дона “7 Plus” сотилган.

“Strategy Analytics” мутахассислари йилнинг иккинчи чораги бўйича жаҳоннинг машҳур смартфонлари номини маълум қилди. Рўйхатда “iPhone 7” ва “7 Plus” етакчилик қилмоқда. Апрель-июнь ойларида 16,9 миллионта “iPhone 7”, 15,1 миллионта “7 Plus” сотилган. Қолаверса,  “iPhone 7” Apple тарихда ишлаб чиқарган энг машҳур модель деб топилди.
 
Шунингдек, рейтингдан 10,2 ва 9 миллионта сотилган “Samsung Galaxy S8” ва “S8+” ҳам ўрин олди. Бешинчи поғонани “Xiaomi Redmi 4A” эгаллади.
 
Android-смартфонлар орасида эса энг машҳури сифатида “Samsung Galaxy S8” топилди. Бунга унинг оригинал дизайни сабаб бўлди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:iPhone 7 Samsung Galaxy S8 Android-смартфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!