...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг кўп сайёҳларни жалб қилган Осиёнинг 10 та йирик ҳайкаллари


15:09, 11.08.2018 Бу қизиқ
 6 101

Биринчи ўнталикка кирувчи ҳайкалларнинг 4 таси Хитойда, 3 таси Японияда ҳамда қолган учтаси Россия, Таиланд ва Мьянма давлатларида қад кўтарган.

Дунёда яратилган ҳайкалтарошлик санъати намуналари халқнинг тарихи, қадриятлари ва эътиқодини ўзида акс эттирган маданий мерослардан бири ҳисобланади.
 
Биз сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган Осиё қитъасидаги энг йирик 10 та  ҳайкаллар ҳақида маълумотлар тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Биринчи ўнталикка кирувчи ҳайкалларнинг 4 таси Хитойда, 3 таси Японияда ҳамда қолган учтаси Россия, Таиланд ва Мьянма давлатларида қад кўтарган.


 
1-ўрин. “Баҳорий будда ибодатхонаси” – Хитойнинг Хенан провинциясида 2002 йил қурилган. Ҳайкалнинг баландлиги 128 метр бўлиб, ибодатхона томига ўрнатилган. Ибодатхона билан қўшиб ҳисоблаганда 153 метрни ташкил этади;


 
2-ўрин. “Лечжун сасачжа” – Мьянма давлатининг Сикайн округида жойлашган бўлиб, 1996-2008 йилларда қурилган. Баландлиги 116 метрни ташкил этади. Сикайн округининг ўзида 5000 та турли хил будда расмлари мавжуд.


 
3-ўрин. “Дайбуцу Усику” (Катта Будда) – Япониянинг Токио шаҳри яқинидаги “Аркадия” боғида жойлашган. У 1995 йил қурилган бўлиб, баландлиги 100 метр;


 
4-ўрин. “Кўп қиёфали Канон мабудаси” – Токионинг Сендай шаҳрида 1991 йил қурилган бўлиб, баландлиги 100 метр;


 
5-ўрин. “Гуаньин мабудаси” – Хитойнинг Хайнан провинцияси Чанша округида 2005 йилда қурилган бўлиб, баландлиги 92 метрни ташкил этади;


 
6-ўрин. “Ангтхонг буддаси” – Таиланд давлатида жойлашган бўлиб, баландлиги 92 метрни ташкил этади;


 
7-ўрин. “Канон мабудаси” – Япониянинг Асибецу шаҳрида жойлашган, баландлиги 88 метр;


 
8-ўрин. “Бронзали будда” – Хитойнинг Уси шаҳрида жойлашган, баландлиги 88 метр;


 
9-ўрин. “Ватан онаси” – 1967 йил Россиянинг Волгоград шаҳрида қурилган бўлиб, 85 метрни ташкил этади;


 
10-ўрин. Хитойнинг Сан шаҳридаги Гуаньин боғида ўрнатилган мабуда 80 баландлиги метр.
 
Мазкур ҳайкаллар эътиқод ва жасорат намунаси сифатида ўз даврининг етук санъат дурдонлари ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирга қадар энг кўп сайёҳларни жалб қилган санъат асарлари сафатида ҳам эътибор тортиб келмоқда.
Санжар Жўра

Теглар:Будда мабуда Ватан онаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!