1 млн 669 минг долларни ўмарган Президент девони амалдори ишига ойдинлик киритилди

Жамият

image_2019-10-23_10-33-20

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бўлим бошлиғи давлат мансабдорларидан тузилган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилгани маълум бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати Президент девонининг собиқ ходими 2014 йил 19 февралда суд қилинганини маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси умумий бўлимининг экспедиция мудири лавозимида ишлаган, Асатулла Дўстов (1963 й.т.) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси(ЖК)нинг 165-моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари, 
209-моддаси  2-қисмининг “а,б” бандлари, 28,211-моддаси 3-қисмининг “а,б,в” бандлари, 242-моддасининг 1-қисми билан
243-моддаси билан айбланган.

Суд қарори билан Асатулла Дўстовга 3 (уч) йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 18 (ўн саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Асатулла Дўстов қуйидаги жиноятларни содир этишда айбланган:

•  ИИВ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган жиноят иши бўйича Жиноят кодексининг 244(2)-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қамоққа олинганларни қамоқдан чиқариш ва улар сақланаётган УЯ-64/ТҲ-1 муассасаси ходимлари томонидан муассасанинг ички тартибини бузишган тақдирда уларга нисбатан жазо қўлланилмаслиги масаласини ҳал қилиб бериш;

•  “Чкалов” номидаги Тошкент авиация бирлашмаси томонидан сотувга чиқарилаётган мол-мулкларни сотиб олиб бериш;

•  Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишловчи Р.Мухиддинов билан яқин муносабатда эканликларини айтиб авф орқали маҳкумларни қамоқдан чиқариш;

•  Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлаш;

•  Нукус Давлат педагогика институтининг ректори лавозимига тайинлаш;

•  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлаш;

•  Самарқанд вилоят Нарпай туманида жойлашган «Оқтошдонмаҳсулотлари» очиқ турдаги акциядорлик жамияти бошқарув раиси лавозимига тайинлаш;

•  “Андижонпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш;

•  Қарши Давлат университети ректори лавозимига тайинлаш;

•  Нарпай туман ҳокими лавозими тайинлаш;

- Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига суриштирувчи лавозимига тайинлаш.

Асатулла Дўстов жиноий фаолияти натижасида фуқаролардан жами 1 млн 669 минг 700 АҚШ доллари пул маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура уюшган жиноятчилик Президент девони

Баҳолаганлар

382

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг