... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг кичик телефон аппарати ишлаб чиқарилади


14:03, 26.12.2017 Технология
 1 132

Clubit New компанияси томонидан дунёдаги энг кичик телефон аппарати ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмоқда.

Ҳозирга вақтда ҳеч ким ўзининг ҳаётини уяли алоқа воситасисиз тасаввур қилолмайди. Clubit New компанияси томонидан дунёдаги энг кичик телефон аппарати ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмоқда.

Ҳозирги вақтда Zanco Tiny T1 телефон аппарати учун маблағ жалб қилиш ишлари якунланган. Бу телефон аппаратининг видеотасвири "Kickstarter.com" сайтида жойлаштирилди.

Телефон аппаратининг узунлиги 47 мм, оғирлиги 12 граммни ташкил қилади. Zanco Tiny T1 телефон аппарати хотираси 300 та телефон рақамини, 50 та SMS ва 50 та охирги қўнғироқни сақлаб қола олади. Бу телефондан қўнғироқ қилиш, хабар жўнатиш мумкин. У 32 МБ тезкор, 32 МБ энергия талаб қилмайдиган хотирага эга.

Қўнғироқлар фақат 2G тармоғида амалга оширилади. Аппаратга nano-SIM ўрнатилиши мумкин, OLED-дисплейга ҳамда 13 та овозли бошқарув функциясига эга. Бир марта қувватлантирилиши уч кунгача етади.

Zanco Tiny T1 телефон аппаратини 2018 йилнинг май ойида сотувга чиқариш режалаштирилмоқда. Унниг нархи 40АҚШ доллари атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Zanco Tiny T1 Энг кичик телефон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қандай автомобиль эгасисиз?

Барча сўровлар