Энг қимматбаҳо ва ноёб автомобиллар қаерда сақланаётганини биласизми? (фото+видеорепортаж)

Технология

Дунёнинг энг қимматбаҳо ва ноёб автомобиллари қаерда сақланишини биласизми? Биз Озарбайжоннинг Баку шаҳрига амалга оширган ташрифимиз давомида бу автомобиллар билан танишиш имкониятига эга бўлдик. 

Баку шаҳридаги Ҳайдар Алиев марказида классик автомобиллар кўргазмаси очилган.

Ушбу кўргазмадан XIX-XX асрларда АҚШ, Германия, Италия, Франция, Буюк Британия ва собиқ иттифоқ мамлакатларида ишлаб чиқарилган автомобиллар ўрин олган. 

Кўргазма 2015 йилда Озарбайжон автомобиль федерацияси, “Classic Remise” – Германия классик автомобиллар маркази, Франциянинг миллий автомобиллар музейи ҳамкорлигида ташкил этилган.

Унда Mercedes Benz, BMW, Fiat, Wolksvagen, Rolls Royse, “Чайка”, “Волга –газ 24” автомобилларини кўриш мумкин.

Кўргазмадан 60 дан ортиқ автомобиллар жой олган. Марказда автомобиллар билан суратга тушиш, тасвирга олиш тақиқланган. 

Автомобиллар ҳафтада бир марта марказ атрофида, ойда бир шаҳар бўйлаб сайрга чиқади.

Марказнинг биринчи қаватида Озарбайжон Республикасининг учинчи Президенти Ҳайдар Алиевга тегишли хизмат автомобиллари ҳам намойишга қўйилган. Уларнинг иккитаси – “Чайка” ва “Зил” автомобиллари собиқ иттифоқ даврида, қолган иккита Mercedes Benz автомобили эса Озарбайжон мустақилликка эришгач, Президент Алиевга хизмат қилган. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонлик журналистларнинг Озарбайжонга сафари Тошкентдаги Ҳайдар Алиев маданият маркази томонидан ташкил этилди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

4.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг