Ўзбекистонликлар автомобиллар импортига қанча сарфлагани маълум бўлди

Жамият

image

Давлат статистика қўмитаси январь-август ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1,2 млрд доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 608,9 млн доллар тўланган. Бу жами импорт маҳсулотларининг 37,8 фоизига тенг бўлган.

Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 332,5 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 1 млрд доллар сарфланган.

Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 426,8 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 329,4 млн долларга тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

импорт автомобиль

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг