...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энергетик ичимликлар кучимизга куч қўшадими ё бизни жарликка етаклайдими?


20:53, 07.11.2018 Бу қизиқ
 9 887

Шифокорларнинг аниқлашича, ёш организмларнинг бундай ичимликлар ичиши оқибатида тахикардия, гипертония, асабийлик, кислород етишмаслиги каби касалликлар келиб чиқмоқда.

Энергетик ичимликларнинг бир улушлик қийматида 3 финжон қаҳва ёки 14 қошиқ шакар таъмини берувчи кимёвий моддалар бор. Уманияга етакловчи адаптоген, кофеин, теофилин, теобримин, глюкоза, сахароза ва бошқа зарарли кимёвий моддалар билан тўйинтирилган. Инсонда юрак ритмини тезлаштирувчи мелотанин гормони энергетик ичимликларнинг асосини ташкил этади.
 
Шифокорларнинг аниқлашича, ёш организмларнинг бундай ичимликлар ичиши оқибатида тахикардия, гипертония, асабийлик, кислород етишмаслиги каби касалликлар келиб чиқмоқда. Бундан ташқари, уларни кўп истеъмол қилишдан бош оғриғи, қайт қилиш, уйқусизлик ва бошқа салбий ҳолатлар юзага келади. Бундай ичимликларнинг ўртача дозаси 250 миллиграммни ташкил этади, ундан ортиғи оғир асоратларга, ҳатто, ўлимга олиб келиши мумкин.
 
Бу каби ичимлик турларига нафақат шифокорлар, балки спорт мураббийлари ҳам карши. Энергетик ичимликларни ишлаб чиқарувчилар фитнесс машқидан аввал истеъмол қилишни “тарғиб” этиб, ичимликлар идишига “фитнесс” сўзини қўшиб ёзиш орқали  ёшларни қизиқтиряпти, соғлом ҳаёт тарзини бошлаётганларни  чалғитяпти. Бу эса ёш организм учун жиддий хавф туғдиради.
 
Ёшлар орасида шу каби ичимликларни истеъмол қилиш урфга айланмоқда. Энергетик ичимликлар рекламасида, тиббий дорилар рекламасида бўлгани каби, уларнинг зарарли оқибати ҳақида маълумот берилиши лозим. 18 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимликларни сотишга алоҳида эътибор қаратиш ва буни назорат қилиш зарур.
 
Зарнигор Абдумаликова

Теглар:Энергетик ичимликлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!