Айрим тоифа автотранспорт воситаларидан стикер талаб этилмайди

Жамият

image

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва техникаларини ташишга мўлжалланган ва N1, N2, N3 тоифадаги автотранспорт воситалари учун махсус рухсатнома талаб этилмайди. Бу ҳақда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорларга мурожаатида маълум қилинмоқда. 

“Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига кўра, N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Агар, Сиз бу тоифадаги транспорт воситаларида юкларни ташиш ёки йўл - патруль хизмати стационар постларидан ўтишда турли кўринишдаги тўсқинлик ёки чекловларга дуч келсангиз:

Зудлик билан, “71. 268-00-36” телефон рақами орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган тезкор штабга мурожаат қилинг.

Шу билан бирга, ушбу масалада Ички ишлар вазирлигининг “1102”, Бош прокуратуранинг “1007” ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва Савдо-саноат палатасининг “1100” қисқа рақамли “ишонч телефон”ларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин”, дейилади мурожаатда.

Аввалроқ тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг жорий йил 28 март куни қабул қилган қарорига биноан 30 мартдан 20 апрелга қадар Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида махсус рухсатнома (стикер)сиз автомобиль бошқаришга нисбатан чекловлар ўрнатилди. Дастлабки ҳужжатга кўра, N1, N2, N3 тоифадаги автотранспорт воситалари ҳужжат талаб этилмайдиган транспорт воситалари рўйхатига киритилган эди. Кейинроқ, вазият тақазоси билан ушбу рўйхат қайтадан шакллантирилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Бош прокуратура Савдо-саноат палатаси стикер

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг