...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди вилоятликлар Тошкентда пропискасиз ишлашлари мумкин


11:47, 23.01.2018 Жамият
 5 001

Кўп йиллардан буён вилоятлик мутахассислар прописка муаммолари сабаб Тошкентдан иш топишга, ишга жойлашишга қийналиб келаётган эди

Аввалроқ, пойтахт Тошкент шаҳрида пропискасиз яшаш ва пропискасиз яшатишга бўлган жавобгарлик енгиллаштирилиши  ҳақида хабар берган эдик.
 
Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ, шунингдек, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги бекор қилинди.
 
Ушбу қоида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 22 январь куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилди.
 
Кўп йиллардан буён вилоятлик мутахассислар прописка муаммолари сабаб Тошкентдан иш топишга, ишга жойлашишга қийналиб келаётган эди. Вақтинчалик пропискага олишга эса ижарага қўювчиларнинг ҳаммаси ҳам рози бўлавермайди. Розилик билдирган уй эгаларига эса ижара нархи устамаси билан тўланиши “тартиби” ҳам мавжуд. Шу боис ижарада яшаб, Тошкентда вақтинча рўйхатдан ўтиб ишлайман деганлар иш берувчиилар билан муаммоларга дуч келаётган эди. Айниқса, прописка муаммоси сабаб журналистика соҳасида профессионал кадрларни топиш катта муаммо бўлиб қолган. Тажрибали мутахассисларнинг кўпчилиги эса прописка муаммосидан азият чекиб келаётган эди. Президент фармони билан ечими топилган ушбу масала кўплаб соҳаларда кадрларга етишмовчилигини тўлдирса, ажаб эмас. 
 

Теглар:Президент фармони Давлат дастури Прописка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар