...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди саёҳат учун замонавий автобуслар хизмат қилади


09:28, 05.01.2018 Жамият
 2 164

Автобусга Wi-Fi ўрнатилган бўлиб, ҳар бир ўриндиқда хавфсизлик камари ҳам мавжуд.

Ўзбекистонда ички шаҳарлараро экскурсиялар ташкил этиш учун мўлжалланган махус саёҳат автобуслари – SAZ HD 50 ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
SAZ HD 50 русумли автобусларда саёҳатчилар учун барча замонавий шароитлар яратилган, хавфсизлик талаблари ҳам инобатга олинган.
 
Автобус салонига кондиционер ўрнатилган. Бундан ташқари, телевизор, микрофон, аудиотизим ва динамика, хавфсизлик учун видеокамера билан жиҳозланган.
 
Автобусга Wi-Fi ўрнатилган бўлиб, ҳар бир ўриндиқда хавфсизлик камари ҳам мавжуд.
 
Туризм соҳасидаги кўрсаткичларни ошириш мақсадида келгусида MAN компанияси билан ҳамкорликда шаҳарлараро қатновчи автобусларни ишлаб чиқариш ҳам мўлжалланмоқда.
 
Айтиш керакки, ўтган йилнинг илк 6 ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион турист ташриф буюрган. Сайёҳлик хизматлари экспорти 694,5 миллион долларга етган. 
 

Теглар:Ўзбекистон Туризм SAZ HD 50 автобуслари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар