Меркель коронавирусга қарши курашда муваффақият қозонилганини эълон қилди

Олам

image

Германия Федератив Республикаси коронавирус инфекцияси устидан муваффақиятларга эришди. Бу ҳақда кеча, 15 апрель куни мамлакат канцлери Ангела Меркель матбуот анжуманида маълум қилди.

"Германия касаллик устидан муваффақиятларга эришди. Аммо бу етарли эмас", дейди канцлер хоним.

Унинг сўзларига кўра, миллий соғлиқни сақлаш тизими беморларнинг касалланиш оқимига қарши турди. Аммо аниқ бўлдики, вакцинасиз немис жамияти ҳозирги тартибда яшашни давом эттириши керак. Шунингдек Меркель Германия халқига расмийларнинг тавсияларига қатъий риоя қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Маълум қилинишича, 15 апрель куни Германия ҳукумати мамлакатда оммавий тадбирларни тақиқлашни ҳеч бўлмаганда августь охирига қадар узайтириши ҳақида хабар берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда коронавирус билан боғлиқ 134 753 ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 72 600 нафари соғайган, 3 804 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 58 349 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ангела Меркел Коронавирус Германияда

Баҳолаганлар

359

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг