Жамоат транспортига оид тарифлар қайта кўриб чиқилади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни транспорт тизимини самарали ташкил этиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Унда автомобиль ва жамоат транспорти соҳасида ҳам муайян камчиликлар борлиги тилга олинди.

Аҳолига қулай ва сифатли автотранспорт хизмати кўрсатишни таъминлаш мақсадида йўналишлар учун очиқ тендерлар ўтказиш, жамоат транспортига оид тариф ва тартибларни қайта кўриб чиқиб, рақамлаштириш лозимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш масаласига ҳам тўхталиб, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, тез фурсатларда Автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги назорат органларининг иш услуби эскича экани кўрсатилиб, уларнинг фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.  

Мутасаддилар йиғилишда қайд этилган муаммоларни ҳал этиш ва устувор вазифаларни бажариш режалари юзасидан ахборот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамоат транспорти

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг