Энди олд ўриндиқдаги йўловчи ҳам хавфсизлик камарини тақиши шарт бўлади

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Ҳамон тўлиқ матни эълон қилинмаган ҳужжатдан янги маълумотлар очиқланди.

Янгиланган Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаларининг олд ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт (мажбурий) бўлади.

Шунингдек, аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

608

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг